Дания ҳукумати АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоасига Гренландия хавфсизлиги масалаларини оролни АҚШ таркибига киритмасдан ҳал қилиш мумкинлигига ишонтириш мақсадида шахсий хабарлар йўллади. Бу ҳақда Axios портали маълум қилди.
Унинг манбаларига кўра, Дания ҳукумати Трамп вакилларига "Гренландияда хавфсизликни кучайтириш ёки АҚШнинг оролда ҳарбий иштирокини оширишни муҳокама қилишга тайёрлигини ифода этган" бир қатор хабарлар юборган. Нашрда таъкидланишича, Дания ҳукумати Трампни, жумладан, шу ҳафта унинг маслаҳатчиларига хабарлар йўллаш орқали, унинг хавфсизлик борасидаги ташвишларини АҚШнинг Гренландияга бўлган даъвосисиз бартараф этиш мумкинлигига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.
Мақолада Европа давлатларидан бирининг дипломати фикри келтирилган. Унинг айтишича, Дания "АҚШнинг Европа Иттифоқидаги энг яқин иттифоқчиларидан бири" ҳисобланади. Дипломат сўзларига кўра, "Трамп билан жанжал бошлаган биринчи давлат айнан Дания бўлишини ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмасди."