Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Австрия Путинни Халқаро жиноий суд буйруғи билан ҳибсга олишга тайёр

A A A
Австрия Путинни Халқаро жиноий суд буйруғи билан ҳибсга олишга тайёр

Агар Россия президенти мамлакат ҳудудида бўлса, Австрия Путинни Халқаро жиноий суд буйруғи билан ҳибсга олишга тайёр.

Бу ҳақда Taggespiegel нашрига берган интервьюсида Австрия канцлери идораси ҳузуридаги Европа Иттифоқи ва Конституция бўйича вазир Каролин Эдтстадлер маълум қилди. "Австрия халқаро ва жиноий қонунчилик бўйича ўз мажбуриятларини бажаради", - деди вазир.

Унинг қўшимча қилишича, Австрия ҳарбий жиҳатдан нейтрал бўлишига қарамай, сиёсий жиҳатдан нейтрал эмас. "Биз Украина халқи билан бирдаммиз, уларни гуманитар ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз, аммо қурол етказиб бериш билан эмас", — дея таъкидлади у. Шу билан бирга, вазирнинг маълум қилишича, Австрия Европа Иттифоқининг ёрдами бўйича қарорларни блокламайди.

Киритилди: 11:59 12.04.2023. Ўқилди: 2156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!