Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Австрия канцлери коалиция бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учрагани учун истеъфога чиқади

Австрия канцлери коалиция бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учрагани учун истеъфога чиқади


Канцлер Карл Неҳаммер ўз видео мурожаатида яқин кунларда ҳукумат раҳбари ва консерватив Австрия халқ партияси (АХП) раҳбари лавозимини тарк этишини маълум қилди.

Унинг баёноти АХП Австрия социал-демократик партияси (АСДП) билан ҳукумат коалициясини тузиш бўйича музокараларни тўхтатганидан кўп ўтмай янгради.

Шу билан бирга, канцлер ўта ўнгчи Австрия эркинлик партияси (АЕП) билан коалиция музокараларини ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини таъкидлади.

"Ишончим комилки, радикаллар ҳеч қандай муаммога ечим таклиф қилмайди", — деди Неҳаммер.

30 сентябр куни Австрияда бўлиб ўтган парламент сайловларида ўнг қанот популист АЕП 29,2 фоиз овоз билан ғалаба қозонган. Ҳукмрон АХП 26,5% билан иккинчи ўринни эгаллади, АСДП эса 21,1% овоз олишга муваффақ бўлган.

Киритилди: 13:17 05.01.2025. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!