Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Австралия полицияси теракт уюштиришни режалаштирган 7 кишини ҳибсга олди

Австралия полицияси теракт уюштиришни режалаштирган 7 кишини ҳибсга олди

Австралия полицияси Сиднейнинг жануби-ғарбий чеккасида теракт уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинган етти нафар эркакни ҳибсга олди.

Бу ҳақда ABC радиоси Янги Жанубий Уэльс полиция департаментидаги манбага таяниб хабар берди.

Терговчиларнинг фикрича, 18 декабрь куни қўшни Виктория штатидан Сиднейга келган эркаклар “экстремистик мафкурани қўллаб-қувватлайдилар” ва “зўравонлик ҳаракатини режалаштирганлар”.

Штат полицияси комиссари ўринбосари Дэвид Хадсон “еркакларни тинтув қилиш чоғида топилган ягона қурол пичоқ бўлиб, ўқотар қурол йўқлигини” маълум қилди.

"Бизда улар Бонди пляжига ташриф буюриш ниятида бўлганига оид баъзи далиллар бор. Биз уларни ҳибсга олишга қарор қилдик, чунки ўтган якшанба куни Сиднейда содир этилган ваҳшийликлардан сўнг, биз ҳеч қандай таваккал қилмаймиз ва улар нима қилишларини кўрмоқчи эмасмиз", деди у.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!