Бугун 1 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Австралия Эрондаги элчихонасини ёпди

Австралия Эрондаги элчихонасини ёпди

Австралия ҳукумати хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли барча Австралия расмийлари ва уларнинг оилаларини Эрондан эвакуация қилиш ва Теҳрондаги элчихонасидаги фаолиятини номаълум муддатга тўхтатиш қарорини эълон қилди.

Бу ҳақда Австралия ташқи ишлар вазири Пенни Вонг баёнотида айтилган.

"Австралия ҳукумати барча амалдорлар ва уларнинг оила аъзоларига Эронни тарк этиш бўйича кўрсатма берди ва мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашганини баҳолаш асосида унинг Теҳрондаги элчихонаси фаолиятини тўхтатди”, — деди ТИВ раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Австралиянинг Эрондаги элчиси ҳукуматнинг инқирозга қарши чораларини қўллаб-қувватлаш учун минтақада қолади.

"Ташқи ишлар ва савдо департаменти Эронни тарк этаётган австралияликларни қўллаб-қувватлаш учун Озарбайжонга, жумладан ўзининг чегара пунктига консуллик ходимларини жойлаштирмоқда. Эронни хавфсиз тарк этиши мумкин бўлган австралияликларни ҳозир буни қилишга қатъий тавсия қиламиз. Кета олмаган ёки кетишни истамаганларга ўз жойида қолишни ва эҳтиёт чораларини кўришни маслаҳат берамиз", деди вазир.

У шунингдек, мавжуд вазият ва ёпиқ ҳаво ҳудуди туфайли Эронда консуллик ёрдами жуда чекланганлигини таъкидлади.

"Биз 24 соатлик Консуллик Фавқулодда Ёрдам Марказимиз фаолиятини давом эттирмоқдамиз ва Инқироз портали орқали австралияликлар билан алоқа ўрнатамиз", дея қўшимча қилди Вонг.

Қайд этилишича, бошқа давлатлар, жумладан, Янги Зеландия ва Швейцария ҳам худди шундай чоралар кўрган ва Теҳрондаги элчихоналари фаолиятини тўхтатган.

Киритилди: 11:50 20.06.2025. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!