Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги энергетик муаммоларни кучайишида ҳарорат ўзгаришлари сабабчиси "гўёки" атмосферага сунъий таъсир кўрсатиш фонида рўй бераётгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.
Ўзгидромет мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги хақида ўз муносабатини бериб ўтди. Атмосферадаги ўзгаришлар, бошқача айтганда, баъзан мавсумга хос бўлмаган турли об—ҳаво шароитлари кузатилиши бу дунёдаги иқлим ўзгариши самарасидир.
Сунъий ёмғир ёғдириш билан боғлиқ атмосферага таъсир кўрсатиш нафақат Ўзбекистон, балки минтақада ҳам ҳали амалий бошланмаган (ўтган асрнинг 70-90 йиллари инобатга олинмаса). Қор кўчиши олдини олиш ёки баҳор-ёз мавсумида дўл ёғиши олдини олиш учун қўлланилаётган "Алазань" снарядларини ҳавога отиш амалиётлари бу ҳаво оқимлари траекториясини сезиларли ўзгартириш кучига эга эмас.
Аммо, ушбу йўналишда илмий сфера томонидан чуқур илмий изланишлар, минтақа шароити, сув тақчиллик прогнозлари, иқтисодиётидан келиб чиқиб, турли услубиятлар ишлаб чиқиш устида бош қотирилмоқда.
Чунки, келгусида минтақанинг текислик ҳудудлари, хатто тоғ этаклари ва тоғларда ҳам сунъий ёмғир ва шунга ўхшаш бошқа атмосферага таъсир кўрсатиш жараёнларига эхтиёж юқори бўлади. Албатта, мазкур жараёнлар минтақада мамлакатлар келишуви, тинчлик йўлида амалга оширилади. Бу бўйича жаҳон миқёсида мажбуриятлар мавжуд.
Ҳиссадан қисса шуки, Ўзгидромет ёки бошқа тузилмалар атмосферага қандайдир таъсир кўрсатиб, энергетик муаммоларни келтириб чиқараётгани тўғрисидаги хабарлар бу ҳеч қандай тайинли асосларга эга эмас.
Чунки, замонавий иқлим моделлари сўнгги йиллар 2-3 кунлик об-ҳаво прогнозини юқори аниқликда тақдим этмоқда. Бу "атмосферага таъсир кўрсатиб, об-ҳаво шароитлари ўзгартириляпти" деган консприологик фикрларни нолга айлантиради.