Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Худудий электр тармоқлари” АЖ Асака тумани бўлими муҳандиси Т.А. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.А. ва онаси К.А.нинг хонадонларидаги жами 18 млн сўм қарздорликларини электрон базасидан ўчириб, янги электр ҳисоблагичлар ўрнатиб бериши эвазига Ш.А.дан 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.