Бугун 6 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Асад архивлари: Диктатура қандай қулаб тушди?

Асад архивлари: Диктатура қандай қулаб тушди?

Wall Street Journal журналистлари Дамашқда Сурия разведкасининг «215-бўлим» ҳужжатларини қўлга киритишди. Ушбу махфий материаллар Башар Асад режимининг шиддат билан парчаланиши қандай содир бўлганини очиб беради.

Ҳужжатларга кўра, режимга берилган биринчи жиддий зарба – ноябрь охирида Ҳалабнинг қўлдан кетиши бўлди. Элита ҳукумат қўшинлари ваҳима ичида шаҳардан қочиб, ўз қуроллари ва ҳарбий техникаларини ташлаб кетишди.

Бу вақтда «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» (ҲТШ) гуруҳи Эрон ва Россиянинг Асад режимига бўлган қўллаб-қувватлови сусайганидан фойдаланди. Россия Украинадаги уруш билан банд бўлгани сабабли, Дамашқ заифлашди. Ҳалаб босиб олингач, қўзғолончилар Ҳама шаҳрига юриш қилди ва 5 декабрда уни эгаллади.

Бу ҳодиса бурилиш нуқтаси бўлди – энди Дамашқ ва исёнчилар ўртасида фақат битта йирик шаҳар – Ҳомс қолган эди.

Расмий пропаганда қўзғолончиларнинг муваффақиятларини кичик кўрсатишга уринаётган бир пайтда, ички ҳужжатлар режим ичида кучайиб бораётган ваҳима ҳақида сўз юритган.

Бригада генерали Николай Муссо ўз ҳисоботида Асад армиясининг ички инқирози ҳақида шундай ёзган:

Офицерлар ва аскарлар моддий манфаатларга ва шахсий ҳаёт лаззатларига муккасидан кетиб қолишган.

Оғир иқтисодий инқироз сабабли ҳарбийлар техникани таъмирлаш ва яшаш учун ноқонуний йўлларга мурожаат қилишган.

Дамашқ 8 декабрь куни қўзғолончилар қўлига ўтди. Сўнгги кунларда разведка шаҳарда шубҳали фаоллик ортиб бораётганини ва исёнчиларнинг «уйқудаги ҳужайралари» ҳаракатлана бошлаганини билдирган.

Аскарлар ва зобитлар кўплаб жойларда бўйсунишдан бош тортиб, дезертирлик қилган. Даръа вилоятидаги разведка офицерларидан бири:

«Менинг аксарият ҳамкасбларим Асад Москвага қочишидан бир неча кун олдин хизмат жойларини ташлаб кетишди.»

Дамашқ қўлга киритилгач, қўзғолончилар машъум Судная қамоқхонасидаги маҳбусларни озод қилишди. Бу ерда кўплаб сиёсий маҳбуслар қийноқларга солинган ва қатл этилган эди.

Асаднинг қочиши билан Сурияда ўн йилдан ортиқ давом этган темир панжа режими тарихга айланди.

Киритилди: 00:53 01.02.2025. Ўқилди: 2076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!