Агар Россия билан тинчлик музокаралари бошланса, Трамп Украинага ёрдамни тиклаши мумкин, деди АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси.
Майк Уолц бу ҳақда Fox & Friends дастурига берган интервюсида айтиб ўтди.
"Менимча, агар биз ушбу музокараларни якунлашга эришсак ҳамда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш бўйича айрим чораларни муҳокама қилсак, президент Трамп Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришдаги паузани бекор қилиш масаласини диққат билан кўриб чиқади. Ҳозирда Қўшма Штатлар Украина билан музокаралар учун учрашув жойи ва санасини муҳокама қилмоқда", – дея аниқлик киритди Уолц.
Бироқ у айнан қандай "ишончни мустаҳкамлаш чоралари" назарда тутилаётганини очиқламади.