Бугун Лондонда бўлиб ўтган Украина бўйича саммит шармандали томоша бўлди, деб ҳисоблайди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.
"Трампга қарши русофобик иттифоқ Лондонда Киевдаги нацист ахлатига содиқлик ваъда қилиш учун йиғилди. Бу шармандали томоша Овал кабинетдаги масхарабознинг ич кетишидан ҳам баттар" - деб ёзади сиёсатчи Х.
"Улар охирги украиналикгача урушни давом эттирмоқчи!" - қўшимча қилди Медведев.
Якшанба куни Лондонда Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Нидерландия, Норвегия, Польша, Руминия, Финляндия, Франция, Чехия, Швеция раҳбарлари, шунингдек, Владимир Зеленский, Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен, Европа кенгаши президенти Антониу Коста ва НАТО бош котиби Маркте иштирок этган учрашув бўлиб ўтди. Саммит иштирокчилари Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга ваъда беришди.