"Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган "Реал"га (3:0) қарши биринчи ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
26 ёшли англиялик икки бор жарима зарбасини голга айлантирди.
"Ярим ҳимоячи ўйинни ажойиб тарзда ўтказди. У энг керакли пайтда жарима зарбаларидан икки марта фантастик гол урди. Унинг кучи ва чидамлилиги "Арсенал"га иккинчи бўлимни фаол ўтказишга ёрдам берди. Райснинг чизиқлар орасидаги ҳаракатлари яхши эди ва чап томонда у Мартинелли билан муваффақиятли комбинация қилди ва бу совринга тўлиқ лойиқ эди!" - дея қайд этди УEФА техник кузатувчилари гуруҳи.
Жавоб ўйини келаси чоршанба, 16 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади.