Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси бешта зўрлашда айбланмоқда

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси бешта зўрлашда айбланмоқда

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Томас Парти бешта зўрлаш ва бир жинсий зўравонликда айбланмоқда.

Бу ҳақда ВВС Лондон полициясига таяниб хабар берди.

Жиноятлар 2021-2022 йиллар оралиғида содир этилган, деди ҳуқуқ-тартибот идоралари.

Айбловлар учта аёлга, иккита зўрлаш бирига, учта зўрлаш иккинчисига ва бир жинсий зўравонликка тегишли учинчи ҳолатга тегишли.

2020 йилдан буён "Арсенал"да ўйнаган 32 ёшли Партининг Лондон клуби билан шартномаси 30 июнь куни якунига етди.

Ганалик ярим ҳимоячи “Атлетико”, “Мальорка” ва “Альмерия” клубларида ҳам тўп сурган. Унинг ҳисобида Гана терма жамоасида 53 та ўйин ва 15 та гол бор.

Киритилди: Бугун 07:57. Ўқилди: 1145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!