Бугун 9 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Арсенал" футболчиси Саудия Арабистонидан тушган йирик таклифни рад этди

"Арсенал" футболчиси Саудия Арабистонидан тушган йирик таклифни рад этди

«Арсенал» ярим ҳимоячи Деклан Райс билан шартномани 2031 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда.

Лондон клуби 27 ёшли футболчи билан янги узоқ муддатли келишув устида иш бошлаган. Николо Скиранинг маълум қилишича, Райс сўнгги ойларда Саудия Арабистонидан тушган йирик молиявий таклифни рад этган.

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета англиялик ярим ҳимоячини жамоанинг асосий футболчиларидан бири деб ҳисоблайди ва уни клубда сақлаб қолишни истамоқда.

Райс «Вест Хэм»дан «Арсенал»га 2023 йилда 116,6 миллион евро эвазига ўтган. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Деклан Райс жорий мавсумда тўртта учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:45 08.09.2026. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!