Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Арсенал" – "Челси" учрашуви полиция илтимосига кўра қолдирилди

A A A
"Арсенал" – "Челси" учрашуви полиция илтимосига кўра қолдирилди

Англия Премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган "Арсенал" – "Челси" баҳси санаси ўзгарди.

Дастлаб ўйин 29 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 да бўлиб ўтиши керак эди. "Канонирлар" стадионида бир неча кун давомида иккита муҳим қарама-қаршилик бўлиб ўтади, бу эса ҳуқуқ-тартибот идораларини хавотирга солмоқда. 29 апрель куни "Арсенал" ёшлар жамоаси Кубок финалида "Вест Хэм" билан тўқнаш келади, 1 май куни эса аёллар жамоаси Чемпионлар Лигаси ярим финалида "Вольфсбург" билан иккинчи ўйинини ўтказади.

Шу тариқа, АПЛ доирасидаги "Арсенал" ҳамда "Челси" ўртасидаги учрашув 2 майга кўчирилди. Ҳакамнинг старт ҳуштаги маҳаллий вақт билан соат 20:00 да янграйди.

Киритилди: 14:24 12.04.2023. Ўқилди: 2370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!