Арманистон Иқтисодиёт вазири Геворг Папоян буғдой импортини диверсификация қилиш учун бир қанча давлатлар билан музокаралар олиб бораётганини айтди.
«Биз импортнинг муқобил манбаларини қидирмоқдамиз. Бу нормал, мантиқий жараён, ҳеч бир давлатга қарши қаратилмаган. Агар биз буғдойнинг 99 фоизини, масалан, Руминиядан импорт қилсак, импорт бўйича Россия билан музокаралар олиб борган бўлардим», — дея Папоян сўзларидан иқтибос келтирган Арманистон ОАВлари.
Вазирнинг сўзларига кўра, Арманистонда буғдой етиштириш иқтисодий жиҳатдан фойдали эмас. Фермерлар бир гектардан 1082 доллар харажат билан 1031 долларга яқин маҳсулот оладилар.
«Ишлаб чиқариш рентабелли бўлиши учун ҳар гектарига 206 долларга яқин субсидия бериш керак», — деди вазир.
2023 йилда Арманистон 130 минг тонна буғдой етиштирди, 450 минг тоннани асосан Россиядан импорт қилди.