Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Арманистонда парламент мажлиси оммавий муштлашув сабаб тўхтатилди

Арманистонда парламент мажлиси оммавий муштлашув сабаб тўхтатилди

Арманистон Миллий мажлисида ҳокимият ва мухолифат вакиллари ўртасидаги сиёсий тортишув оммавий муштлашув билан якунланди. Оқибатда парламент мажлисини вақтинча тўхтатишга тўғри келди.

29 октябрь куни ҳукмрон «Фуқаролик шартномаси» партияси депутати Тарон Чахоян нутқ сўзлаётган вақтда мухолифатдаги «Кучли Арманистон» фракцияси раҳбари Нарек Карапетян билан баҳслашиб қолган.

Ўзаро ҳақоратлар ва кескин тортишув ортидан бошқа депутатлар ҳам жанжалга қўшилган. Вазият назоратдан чиқиб, парламент залида муштлашув бошланган.

Мажлисга раислик қилган Рубен Рубинян дастлаб танаффус эълон қилишдан бош тортиб, содир бўлаётган воқеаларни ҳамма кўриши кераклигини айтган.

Бироқ депутатлар ўртасидаги тўқнашув кучайиб, иштирокчилардан бири ерга йиқилгач, мажлис вақтинча тўхтатилган.

Киритилди: Бугун 14:26. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!