Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Арманистонда бош вазирга суиқасд уюштиришда айбланган собиқ мэр ҳибсга олинди

Арманистонда бош вазирга суиқасд уюштиришда айбланган собиқ мэр ҳибсга олинди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳаётига суиқасд қилишда айбланиб, “Эркрап” кўнгиллилар уюшмаси раисининг собиқ ўринбосари Алберт Базеян ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Базеяннинг адвокати Акоп Жангирян Спутник Арманистонга берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Ереваннинг собиқ мерига нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган. У тергов ҳали якунланмаганини эслатиб, ҳимоя томонининг кейинги қадамларини кўрсатмади.

Аввалроқ арман матбуотида 23-сентябр куни Базеян Арманистон бош вазири Никол Пашинянга суиқасд уюштириш ва мамлакатда ҳокимиятни зўравонлик билан алмаштиришга тайёргарлик кўришда айбланиб, полиция бўлимига олиб кетилгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.

Киритилди: 16:18 24.09.2023. Ўқилди: 1246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!