Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Арманистон ўз йўлини танлади

Арманистон ўз йўлини танлади

Арманистон муқаррар равишда Европа Иттифоқи билан яқинлашади, чунки у "демократик давлат" эканлигини Бош вазир Никол Пашинян Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумидаги панель муҳокамасида таъкидлади.

"Биз Европа Иттифоқига яқинроқ бўлишни хоҳлаймиз. Чунки биз демократик давлатмиз. Агар мамлакатингиз демократик бўлса, Европа Иттифоқига яқинлашишингиз ёки унга аъзо бўлишингиз керак. Акс ҳолда бу мантиққа тўғри келмайди," - деди Пашинян.

Бош вазир Арманистон ҳукумати Арманистоннинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаганини ва парламент ушбу қонунни "юқори эҳтимоллик билан" қабул қилишини эслатиб ўтди. Бу, Пашиняннинг сўзларига кўра, Арманистоннинг Европа Иттифоқи билан яқинлашув жараёни бошланишини узил-кесил ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди.

Киритилди: 20:00 24.01.2025. Ўқилди: 1665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!