Қонун учун фақат ҳукмрон “Фуқаролик шартномаси” фракцияси вакиллари — 64 депутат овоз берди. Мухолифатдаги “Ҳурматим бор” фракцияси қонунга норозилик билдирди, “Арманистон” фракцияси депутатлари эса овоз беришда иштирок этмади.
Январ ойида мамлакат ҳукумати Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган эди.
Бош вазир Никол Пашиняннинг сўзларига кўра, Арманистоннинг Европа Иттифоқига аъзолиги бўйича якуний қарор умумхалқ референдуми орқали қабул қилиниши керак.