Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Арманистон Озарбойжон билан тинчлик ўрнатиш учун ўз конституцияни ўзгартиради

Арманистон Озарбойжон билан тинчлик ўрнатиш учун ўз конституцияни ўзгартиради

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Никол Пашинян БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида маълум қилди.

"Агар Арманистон ва Озарбойжон тинчлик шартномаси тузса, бу ҳужжат Конституциявий судга юборилади. Конституциявий судимиз шартномани Арманистон конституциясига зид деб ҳисобласа, биз конституциявий ўзгаришларни амалга оширамиз. Агар Конституциявий суд шатнома конституцияга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилса, ҳужжатни ратификация қилишда ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди", — дея тушунтирди Арманистон ҳукумати раҳбари.

Ўз навбатида, Озарбойжон Арманистон конституциясига ўзгартириш киритишни талаб қилмоқда. Арманистон конституциясининг 1-моддасида Арманистон ва Тоғли Қорабоғнинг 1989 йилдаги “Бирлашув тўғрисида”ги қўшма резолюциясига ҳавола мавжуд. Айнан шу жиҳат Бокунинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 22:15 27.09.2024. Ўқилди: 1326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!