Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Аргентинада 10 қаватли бино қулаб тушди, вайроналар остида камида 7 киши қолиб кетди

A A A
Аргентинада 10 қаватли бино қулаб тушди, вайроналар остида камида 7 киши қолиб кетди

Аргентиналик қутқарувчилар Вилья-Хесель шаҳридаги 10 қаватли турар-жой меҳмонхонаси қулаган жойда қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда. Камида етти киши вайроналар остида қолиб кетган.

Бу ҳақда TN телеканали маълум қилди.

Қутқарувчилар бир неча жабрланганлар билан боғланишга муваффақ бўлишди. Ҳозирда ўлимлар ҳақида маълумот йўқ.

Бино 01:30 да қулаб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида меҳмонхонада меҳмонлар кам бўлган. Қулаш оқибатида қўшни бинолар ҳам зарар кўрган.

Икки ой олдин шаҳар ҳукумати меҳмонхона эгаларига рухсат этилмаган бинога ўзгартиришларни тўхтатишни буюрган.

Киритилди: 19:12 29.10.2024. Ўқилди: 841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!