Аргентина БМТнинг Ливандаги тинчликпарвар миссиясидан тўрт нафар ҳарбий хизматчисини чақириб олди.
Бу ҳақда жаҳон ташкилоти бош котиби ўринбосари Жан-Пьер Лакруа БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида журналистлар учун ўтказилган брифинг чоғида маълум қилди.
"Ҳа, Аргентина UNIFIL (БМТнинг Ливандаги Муваққат кучлари) ва Ливандаги кузатувчилар гуруҳидан тўрт нафар зобитини олиб чиқди, ишонаман. Бундай қарор қабул қилиш ҳар қандай аъзо давлатнинг ваколатидир", - деди у.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ушбу қарорни "эслатма учун" қабул қилди, дея қўшимча қилди Лакруа.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина UNIFIL донор-мамлакатлари орасида биринчи бўлиб ўз ҳарбийларини тинчликпарварлик миссиясидан олиб чиқди. Қарор Исроилнинг Ливандаги амалиёти ва Мовий чизиқдаги тинчликпарвар кучларнинг ўзига қарши ҳужумлари кучайиши фонида қабул қилинди.