Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Арағчи: "Европа Эроннинг ядровий дастурига ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган асосий ўйинчи эмас"

Арағчи: "Европа Эроннинг ядровий дастурига ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган асосий ўйинчи эмас"

Европа Эроннинг ядровий дастурига ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган асосий ўйинчи эмас.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Al Araby Al Jadeed газетасига берган интервьюсида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, европалик ҳамкорларнинг роли "мулоқот билан чегараланган". Бироқ Арағчи Женевада бўлиб ўтган учрашувни (20 июн куни “Европа учлиги” – Франция, Германия ва Буюк Британия вакиллари) Эрон позициясидан “европаликларни хабардор қилиш нуқтаи назаридан” фойдали деб атади.

"Ушбу музокаралар муаммони тўлиқ ҳал қилмаган бўлса-да, икки томон ўртасидаги ўзаро тушунишни мустаҳкамлашга ҳисса қўшди. Шу сабабли иштирокчилар ушбу мулоқотларни давом эттиришга тайёр эканликларини эълон қилишди", - деди у Эроннинг Европа билан давом этаётган мулоқоти тушунмовчиликларни камайтиришга ёрдам беради.

Арағчининг қўшимча қилишича, “Европа учлиги” билан маслаҳатлашувлар музокаралар эмас, мулоқотдир.

"Музокаралар одатда келишувга эришиш мақсадида олиб борилади; лекин биз Европа билан келишувга эришмоқчи эмасмиз, европаликларнинг эса бунга имкони йўқ. Биз излаётган келишув санксияларни бекор қилишни ўз ичига олиши керак ва бу Европанинг имкониятларидан ташқарида. Шундай бўлса-да, мулоқот ҳар доим ижобий нарса, айниқса табиий шароитда", - дея таъкидлади у.

Киритилди: 13:00 25.06.2025. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!