Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Арағчи: "АҚШ Форс кўрфазидаги вазиятни ҳал қилишга жиддий ёндашмаяпти"

Арағчи: "АҚШ Форс кўрфазидаги вазиятни ҳал қилишга жиддий ёндашмаяпти"

Американинг Эрон кемаларига қарши таҳдидлари ва Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан мантиқсиз талаблари АҚШнинг Форс кўрфазидаги вазиятни ҳал қилишга жиддий ёндашмаслигини тасдиқлайди.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазири Ишоқ Дар билан телефон орқали суҳбатда маълум қилди.

"Эрон портлари ва кемаларига қарши таҳдидлар, шунингдек, Вашингтоннинг мантиқсиз талаблари АҚШнинг минтақадаги вазиятни ҳал қилишга жиддий ёндашмаслигини кўрсатади", деди у.

Шу билан бирга, Эрон ташқи ишлар вазири мамлакат ўз манфаатлари ва миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланишини таъкидлади. Шунингдек, у минтақада тинчлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича маслаҳатлашувлар давом этишини тасдиқлади.

Киритилди: Бугун 08:45. Ўқилди: 386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!