Ўзбекистонда 2026 йил 1 июндан бошлаб аҳолини маиший газ баллонлари билан таъминлаш хизмати янги тартибда амалга оширилади.
Энди хизмат фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.
Янги тартибга кўра:
— ариза онлайн юборилади;
— маълумотлар 1 иш кунида текширилади;
— 3 иш кунида жойига чиқиб ўрганиш ўтказилади;
— ижобий хулоса бўлса, шартнома тузилади ва ҳисобварақ очилади;
— 12 иш куни ичида 1 дона газ баллони бепул етказиб берилади.
Ушбу хизмат асосан табиий газ тармоғига уланмаган ҳудудларда яшовчи аҳоли учун мўлжалланган.