Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Араб Лигаси 27 феврал куни Фаластин бўйича фавқулодда саммит ўтказади

Араб Лигаси 27 феврал куни Фаластин бўйича фавқулодда саммит ўтказади

27-феврал куни Қоҳирада Фаластин масаласи бўйича Араб давлатлари лигасининг (ЛАС) фавқулодда саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миср ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС”.

“Сўнгги бир неча кун ичида ўтказилган маслаҳатлашувлар якунига кўра, Араб Лигасининг фавқулодда саммити 27-феврал куни Қоҳирада бўлиб ўтишига қарор қилинди”, — дейилади Миср ташқи ишлар вазирлигининг махсус пресс-релизида. Миср Ташқи ишлар вазирлиги саммитда “жиддий хавф туғдирувчи Фаластин йўлидаги сўнгги ўзгаришлар” муҳокама қилиниши режалаштирилганлигини ва саммитнинг ўзи Фаластин илтимосига кўра ўтказилишини таъкидлади.

Киритилди: 14:50 09.02.2025. Ўқилди: 1211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!