Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Кредит тўлови учун картадан пул ечилганда камида 680 минг сўм қолдирилиши шарт бўлади

Кредит тўлови учун картадан пул ечилганда камида 680 минг сўм қолдирилиши шарт бўлади

Банклар энди кредит қарзи учун картадаги пулларни ечишда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмига тенг маблағни сақлаб қолиши керак

Адлия вазирлиги томонидан Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3030-13, 2026 йил 9 октябрь).

2027 йил 10 январдан кучга кирадиган янги тартибга кўра, мижознинг розилигисиз кредит ёки кафиллик тўловларини ундиришда банклар мижознинг банк картасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярмига тенг маблағни (бугунги кунда 680 минг сўм) сақлаб қолиши шарт. 💳💰

Мазкур талаб фуқароларнинг энг зарур кундалик эҳтиёжлари учун маблағсиз қолишининг олдини олиш ва банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Бундан ташқари, Марказий банк 3030-сон Низомга кредит ва кафиллик тўловларини мижознинг банк картасидан унинг топшириғисиз ечиш тартибига оид янги талаб киритди.

Киритилди: 22:04 10.10.2026. Ўқилди: 919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!