Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ақтау шаҳрига маданий пойтахт мақоми берилди

Ақтау шаҳрига маданий пойтахт мақоми берилди

Ақтау шаҳрига Туркий дунёнинг 2025 йилдаги маданий пойтахти мақоми берилди.

Ақтау эстафетани Туркманистоннинг Анау шаҳридан қабул қилиб олди. Бу ҳақда Ашхободда бўлиб ўтган ТУРКСОЙ туркий маданият ва санъатни ривожлантириш халқаро ташкилотига аъзо давлатларнинг 41-йиғилишида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform Манғистау вилояти Жамоатчилик билан алоқалар марказига таяниб.

“Анау – Туркий дунёнинг маданий пойтахти-2024” йилининг ёпилиш маросимида Туркий дунё маданий пойтахти рамзи Ақтау топширилди.

Йил давомида туркманларнинг қадимий Анау шаҳрида туркийзабон қардошлар меҳмони бўлди, байрамлар, турли халқаро тадбирлар, жумладан, кинофестиваллар, кўргазмалар, илмий анжуманлар, ёшлар форумлари ўтказилди.

Эндиликда бу шарафли вазифа шу каби тадбирлар ўтказиладиган Ақтау шаҳрига юклатилган.

Бундан ташқари, оқинлар айтишуви, рассом ва ҳайкалтарошлар симпозиуми, ҳунармандлар фестивали, тарихий-илмий анжуманлар ва ҳоказолар ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, Ақтау шаҳрида туркий дунёнинг буюк алломалари ҳаёти ва ижодига бағишланган учрашувлар ва бошқа муҳим маърифий тадбирлар ўтказилади.Туркий дунёнинг маданий пойтахтини ҳар йили сайлаш тўғрисидаги қарор 2010 йилда туркий тилли давлатлар раҳбарларининг Х саммитида қабул қилинган эди. 2012 йилда Астана биринчи маданий пойтахт деб топилди. Ўтган йиллар давомида бу шарафли мақом Эскишеҳир, Қозон, Мари, Шеки, Туркистон, Кастамону, Ўш, Хива, Бурса, Шуша шаҳарларига берилди. 2024 йилда эса Туркманистоннинг Анау шаҳрининг туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилинган эди.

Киритилди: 22:24 19.11.2024. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!