Гавайидаги Килауэа вулқонида рекорд даражадаги лава отилиши кузатилмоқда Бу ҳақда Hawaii News хабар бермоқда.
Телеканалнинг АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, лава фавворалари баландлиги 450 метрга етган.
Мутахассисларга кўра, лава отилиши бир неча кундан бир неча ойгача давом этиши мумкин. 2018 йилда Килауэа майдан августгача отилиб, 700 дан ортиқ уйни йўқ қилган эди.
Бу 2024 йил декабрь ойидан бери содир бўлган 35-отилишдир.