АҚШнинг Эрон операциясига сарфлаган ҳарбий харажатлари қарийб 50 кунлик фаол жанговар ҳаракатлар давомида 56,1 миллиард доллардан ошди.
Бу ҳақда Эрон уруши харажатларини кузатувчи портал хабар бермоқда.
Реал вақт режимида кузатув ресурси Пентагоннинг 10 март куни АҚШ Конгресси учун ўтказган брифингидан олинган маълумотларга асосланган. Ушбу брифингда Вашингтон Яқин Шарқдаги жанговар ҳаракатлар дастлабки олти кунида 11,3 миллиард доллар сарфлагани ва можаронинг кейинги ҳар бир куни учун тахминан 1 миллиард доллар сарфлашни режалаштиргани айтилди.
Таъкидланишича, бу рақамга қўшинларни кўчириш ва ҳарбий техникани тиклаш каби айрим харажатлар киритилмаслиги мумкин. Шунинг учун, ҳақиқий харажатлар анча юқори бўлиши мумкин.