Америка Қўшма Штатлари шарқий вақти билан 3 ноябрь соат 23:59 дан АҚШга хориждан учувчи барча йўловчилар, жумладан, транзит йўловчилар декларация тўлдириши шарт бўлади.
Талаб Эбола касаллигининг АҚШга кириб келиш хавфини камайтириш мақсадида жорий этилмоқда.
Йўловчи парвоздан олдинги 21 кун давомида Конго Демократик Республикасида бўлмаганини тасдиқловчи қоғоз ёки электрон декларацияни тўлдириб, имзолаши керак.
Ушбу мамлакат аэропорти орқали транзит ўтиш ҳам, ҳатто самолёт ёки аэропортдан чиқилмаган бўлса-да, мамлакатда бўлганлик ҳисобланади.
18 ёшга тўлмаганлар учун ҳужжатни ота-она, васий ёки бошқа ваколатли шахс имзолайди. Декларацияни тақдим этмаган йўловчилар рейсга қўйилмайди.