Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШдан яна 72 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди​​​​​​​

АҚШдан яна 72 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди​​​​​​​

11 март куни АҚШдан Ўзбекистонга махсус рейс орқали 72 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур шахслар АҚШ ҳудудида қонуний яшаш ҳуқуқига эга бўлмагани сабаб депортация қилинган.

Элчихона маълумотига кўра, бу рейс АҚШ томонидан ноқонуний миграцияга қарши олиб борилаётган чоралар доирасида амалга оширилган навбатдаги тадбир ҳисобланади.

АҚШ президенти Дональд Трамп лавозимга киришганидан буён мамлакатдан 1000 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси депортация қилингани айтилмоқда.

Баёнотда таъкидланишича, АҚШга ноқонуний кирган шахслар қамоқ жазоси ва депортацияга дуч келиши мумкин. Шунингдек, АҚШ ҳукумати депортация жараёнларини амалга оширишда ҳамкорлик қилгани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирган.

Киритилди: 15:00 11.03.2026. Ўқилди: 1139 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!