АҚШнинг Техас штатида кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда The New York Times (NYT) маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.
Бундан ташқари, Техасдаги ёзги лагердан камида 20 нафар қиз бедарак йўқолган. The New York Times (NYT) маълумотларига кўра, ҳозирда об-ҳаво шароити билан мураккаблашган қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.