Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШдаги отишмада икки киши ҳалок бўлди

АҚШдаги отишмада икки киши ҳалок бўлди

Шанба куни Американинг Индианаполис шаҳрида (Индиана штати) отишма юз берди, икки киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди. Бу ҳақда шаҳар полицияси Х ижтимоий тармоғи саҳифаси орқали хабар берди.

"Отишмада камида етти киши яраланди, жумладан, икки киши ҳалок бўлди", — дейилади шаҳар полицияси шанба куни эълон қилган хабарда.

Индианаполис полицияси воқеа тафсилотларини маълум қилмаган. ABC нашрининг қўшимча қилишича, ҳалок бўлганлар орасида 15 ва 16 ёшли ўсмирлар бўлган, улардан бири воқеа жойида вафот этган.

Телеканал маълумотларига кўра, қурбонлар орасида 16 ёшдан 21 ёшгача бўлган ўсмирлар ҳам бор. Қайд этилишича, полиция ҳозирча жиноят айбдорини топмаган.

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!