Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШда талабани ChatGPT’га жинояти ҳақида айтгани учун суд қилишди

АҚШда талабани ChatGPT’га жинояти ҳақида айтгани учун суд қилишди

АҚШда Миссури университетининг 19 ёшли талабаси ChatGPT’га ўзининг тунги ҳунарлари ҳақида гапирганидан сўнг қамоққа тушди. The Smoking Gun портали хабар беришича, суддаги асосий далил айнан унинг сунъий интеллект билан бўлган ёзишмаси бўлган — терговчилар буни айбини тан олиш деб баҳолаган.

Йигит университет шаҳарчасида вандаллик қилган: у 17 та автомобилга шикаст етказган, ойналарини синдирган ва кузовларини эзган. Кузатув камералари уни воқеа жойида бўлганини тасдиқлаган, аммо ҳал қилувчи далил ChatGPT билан бўлган мулоқот бўлган.

Автомобилларга шикаст етказганидан кўп ўтмай, талаба чат-ботдан "мен қамоққа тушаманми?" деб сўраган ва “шу беҳуда машиналарни синдирдим” деб тан олган.

Талаба қасддан мулкка зиён етказиш моддаси билан айбланиб, Грин округи қамоғига жойлаштирилган. У 7500 доллар миқдоридаги кафолат пули эвазига озод этилиши мумкин.

The Smoking Gun таъкидлашича, АҚШда терговчилар ёзишмаларга фақат гумондорнинг розилиги билан эга бўлишган. Германияда эса бундай ҳаракатлар фақат суд қароридан сўнг амалга оширилиши мумкин. Бироқ Бремен Олий ер суди қарорларига кўра, полиция айрим ҳолларда тергов мақсадида гумондорнинг телефонини бармоқ изи орқали мажбурий равишда қулфдан чиқариши мумкин.

Киритилди: 16:43 07.10.2025. Ўқилди: 880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!