Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШда сувости кемалари қурилишида жиддий муаммо юзага келди

АҚШда сувости кемалари қурилишида жиддий муаммо юзага келди

АҚШда сувости кемалари қурилишини жадаллаштириш учун зарур ишлаб чиқариш қувватлари етарли эмас.

Бу ҳақда «РИА Новости» АҚШ давлат аудити ҳужжатлари таҳлилига асосланиб хабар берди.

Маълумотларга кўра, кема қуриш заводларининг ҳаддан ташқари бандлиги ва қуруқ доклар етишмаслиги сувости кемаларининг узоқ вақт давомида ҳаракатсиз қолишига сабаб бўлмоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, сўнгги 10 йил ичида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари таъмирлаш ишларининг кечикиши ва фаол кўп мақсадли сувости кемаларининг бекор туриб қолиши туфайли 15 минг кундан ортиқ эксплуатация вақтини йўқотган. Бу ҳолат қарийб 3,4 миллиард долларлик қўшимча харажатларга олиб келган.

Шунингдек, 2016 йилдан 2025 молиявий йилигача АҚШ верфлари кўп мақсадли сувости кемаларини капитал таъмирлаш ишларининг атиги қарийб 11 фоизини ўз вақтида якунлай олгани таъкидланган.

Хизмат муддати тугаган сувости кемалари ҳам жиддий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Уларни тўлиқ эксплуатациядан чиқаришдан олдин реакторлардаги ядро ёқилғисини олиб ташлаш талаб этилади. Бироқ бу жараён учун бўш қуруқ док зарур, верфларда эса бундай қувватлар етарли эмас.

Киритилди: Бугун 13:55. Ўқилди: 50 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!