АҚШнинг Аляска штатида жойлашган ҳарбий база яқинида медуза шаклини эслатувчи номаълум учувчи жисм тасвирга олингани хабар қилинди.
Daily Mail маълумотига кўра, воқеа 15 июнь куни Анкориж шаҳрида содир бўлган. Сара Жейн Осборн исмли аёл камалакни суратга олаётганида дарахтлар устида ғайриоддий қора жисмни пайқаган.
Гувоҳнинг таъкидлашича, жисмнинг пастки қисмида осилиб турган узун ўсимталар бўлиб, улар мустақил ҳаракатланган. Объект тахминан уч дақиқа давомида осмонда кўриниб турган ва кейин ғойиб бўлган.
Сирли жисм АҚШнинг Эльмендорф–Ричардсон қўшма ҳарбий базаси яқинида кузатилгани айтилмоқда.
Ҳозирча объектнинг келиб чиқиши аниқланмаган. Унинг ўзга сайёраликларга алоқадорлиги ҳақида ҳеч қандай ишончли далил йўқ. Видеонинг ҳақиқийлиги ҳам мустақил тасдиқланмаган.