Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШда грин-карта олиш бўйича янги қоидалар йирик бизнес вакиллари томонидан кескин танқид қилинди

АҚШда грин-карта олиш бўйича янги қоидалар йирик бизнес вакиллари томонидан кескин танқид қилинди

АҚШда грин-карта олиш бўйича янги қоидалар йирик бизнес вакиллари томонидан кескин танқид қилинди – Financial Times.

Янги қоидаларга кўра, грин-картага даъвогарлик қилаётган чет элликлар аризани илгаригидек мамлакат ичидан туриб эмас, балки ўз юртига қайтиб, ўша ердан топширишлари керак бўлади. Нашр бу борада америкалик йирик тадбиркорларнинг фикрларини келтирган.

Хусусан, "LinkedIn" иш қидириш ижтимоий тармоғи ҳаммуассиси Рид Ҳоффман бу қоида ҳам мамлакатга, ҳам технологиялар ривожига зарар етказишини айтди.

"Бу сунъий интеллект соҳасида ишлаётган тадқиқотчилар, ходимлар ва талабалар ўз ишларини давом эттириш учун энди мамлакатни тарк этиши ва аризалари кўриб чиқилишини кутиши кераклигини англатадими?", — деб сўраган Ҳоффман.

Ушбу ташаббусни таниқли венчур инвестори Ник Давидов ҳам танқид қилди.

"Бу Миллий хавфсизлик вазирлиги томонидан ўз тарихида қилинган энг катта аҳмоқлик бўлди. Агар алоҳида давлатлар мисолида қарасак, бу янада каттароқ бемаъниликка айланади. Ҳиндистонликлар ўнлаб йиллар кутишларига тўғри келади. Россияликларнинг эса борадиган жойининг ўзи йўқ", — деди Давидов.

Киритилди: Бугун 19:45. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!