Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШда аввалги президентлар даврида ноҳақ таъқибга учраганлар учун 1,8 миллиард долларлик фонд тузилади

АҚШда аввалги президентлар даврида ноҳақ таъқибга учраганлар учун 1,8 миллиард долларлик фонд тузилади

Қўшма Штатлар расмийлари аввалги маъмуриятлар, жумладан, Жо Байден даврида ноҳақ жиноий ёки сиёсий таъқибга учраган шахсларга товон пули тўлаш учун 1,8 миллиард долларлик махсус фонд ташкил этишни муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда CNN телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, фондни ташкил этиш ғояси Доналд Трампнинг адвокатлари ва АҚШ Адлия вазирлиги ўртасидаги музокараларда кўриб чиқилмоқда. Бу музокаралар Трампнинг мамлакат Солиқ хизматига (IRS) қарши киритган 10 миллиард долларлик даъво аризасини ўзаро ҳал қилиш доирасида олиб бориляпти.

Телеканалнинг қайд этишича, келишув тафсилотлари ҳали тўлиқ расмийлаштирилмаган, бироқ фонд ташкил этилиши ҳақидаги расмий баёнот шу ҳафтадаёқ эълон қилиниши мумкин.

Киритилди: Бугун 14:54. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!