Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШда 49 дюймли ғилдираклар ўрнатилган махлуқсимон Toyota йўлтанламаси сотувга қўйилди

A A A
АҚШда 49 дюймли ғилдираклар ўрнатилган махлуқсимон Toyota йўлтанламаси сотувга қўйилди

Gateway Classic Car сайтида қачонлардир «Канзас-Сити» бейсбол жамоасининг парадида иштирок этган улкан ғилдиракларга эга махлуқсимон йўлтанламас сотувга қўйилди. Тиркамага эга машина 50 йиллик Toyota Land Cruiser FJ40 базаси яратилган бўлиб, 124 минг долларга сотилмоқда, деб хабар беради Motor.

АҚШда 49 дюймли ғилдираклар ўрнатилган махлуқсимон Toyota йўлтанламаси сотувга қўйилди

Фото: Gateway Classic Car

«Махлуқ-машина»нинг асосини 1972 йилда ишлаб чиқарилган классик Toyota Land Cruiser FJ40 ташкил этади, айнан — унинг олд қисми пўлат каркасга ўрнатилган. Йўлтанламас дифференсиалларни пневматик блокловчи Дана 60 кўприклари ва King Off-road амортизаторларига эга бўлган. Улкан ғилдираклар йўлтанламас ташқи кўринишига ўзгача тус бағишлаган: 17 дюймли дискаларга 49 дююмли шиналар кийгизилган. Машина Chevrolet’нинг 350 от кучига эга V8 двигатели ёрдамида ҳаракатга келади, у эса ўз навбатида уч поғонали GM автомати ва Atlas тақсимловчи қутиси ёрдамида бошқарилади.

АҚШда 49 дюймли ғилдираклар ўрнатилган махлуқсимон Toyota йўлтанламаси сотувга қўйилди

Фото: Gateway Classic Car

«Бигфут» худди шу услуб ишланган ва ғилдиракларга эга тиркама билан сотилмоқда. Кузовига Кансас City Royalс баскетбол жамоасининг 2015 йилги логотипи туширилган — ўшанда тиркамали йўлтанламас маҳаллий бейсболчиларнинг ғалабасига бағишланган тантанали парадда иштирок этган эди.

АҚШда 49 дюймли ғилдираклар ўрнатилган махлуқсимон Toyota йўлтанламаси сотувга қўйилди

Фото: Gateway Classic Car

«Бигфутлар» доим ҳам йўлтанламас базасида бўлмайди — баъзи лойиҳалар учун умуман ушбу мақсадларга мос келмайдиган автомобиллар танланади. Масалан, бир неча йил олдин улкан ғилдиракларни Rolls-Royce Phantom Drophead «кийиб кўрганди».

Аввалроқ Ford Aerostar минивени махлуқсимон танкка айлантирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Киритилди: 19:27 05.03.2021. Ўқилди: 3063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!