"Трамп маъмурияти Эрондан эҳтимолий қасос ҳужумига тайёргарлик кўрмоқда, айнан кейинги 48 соат жиддий хавотир уйғотмоқда", дея хабар берди NBC News журналистларига Пентагоннинг икки манбаси ва Оқ уйдаги юқори мартабали расмий.
Манбалар ҳозирча Эронни жавоби Қўшма Штатларнинг ядровий иншоотларга уюштирган бомбардимонларига жавобан АҚШнинг хориждаги объектларига, мамлакатнинг ички ҳудудларига ёки ҳар иккала йўналишга бир вақтнинг ўзида қаратилишини аниқлаш мумкин эмаслигини таъкидлашган.
Қўшма Штатларнинг хориждаги ҳарбий базалари сўнгги бир неча ой давомида максимал жанговар тайёргарлик ҳолатида бўлган, бироқ 13 июн куни Исроилнинг Эронга қарши зарбалари бошлаганидан кейин ҳужумлар эҳтимоли бўйича хавотир янада кучайган.