АҚШ Молия вазирлиги Эрон ва Хитойдан олти нафар жисмоний ва олтита юридик шахсга қарши санкциялар эълон қилди. Санкциялар Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси манфаатларини кўзлаб баллистик ракеталар учун материаллар етказиб беришда иштирок этгани учун киритилди.
Чет эл активларини назорат қилиш бошқармаси баёнотида айтилишича, санкциялар нишонига олинган жисмоний ва юридик шахслар "ИРГC учун баллистик ракета ёқилғиси компонентларини сотиб олган тармоқда асосий рол ўйнаган".
АҚШ молия вазири Скотт Бесcент “Эроннинг ракета ва бошқа қуролларни агрессив равишда ишлаб чиқиши АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигига таҳдид солаётганини” таъкидлади.
Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси АҚШ Молия вазирлигининг молиявий разведка ишларини олиб борадиган ва АҚШ миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсати мақсадларини қўллаб-қувватлаш учун иқтисодий ва савдо санкцияларини режалаштирувчи ва амалга оширадиган бўлимидир.