Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Вице-президенти Трампнинг қайта зарба бериш таҳдидлари фонида Эрон раҳбариятига мактуб йўллади

АҚШ Вице-президенти Трампнинг қайта зарба бериш таҳдидлари фонида Эрон раҳбариятига мактуб йўллади

АҚШ Вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Моҳсен Ризоийга мактуб йўллаб, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокараларни қайта бошлашни таклиф қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда. АҚШ Президенти Дональд Трамп ушбу ташаббусни тасдиқлаб, Вэнс бу масалани аввалроқ у билан муҳокама қилганини маълум қилди.

«У мендан бу ҳақда нима деб ўйлашимни сўради ва мен: "Агар буни қилишни истасанг, жуда яхши", деб жавоб бердим», — деди Америка етакчиси.

Мактуб манзили — Моҳсен Ризоий авваллари Ислом инқилоби муҳофизлари корпусига (ИИМК) қўмондонлик қилган ва Эрон раҳбариятидаги «қаттиқ қўлли» (радикал) қанот вакили ҳисобланади. Аввалроқ у АҚШ билан музокаралар олиб боришга қарши чиққан ва қўшни араб мамлакатларидаги объектларга ҳужумларни кенгайтириш билан таҳдид қилган эди.

Axios маълумотларига кўра, Вэнс ўз мактубида музокараларнинг қайта бошланиши Эрон ядро дастурини муҳокама қилишни ҳам ўз ичига олиши кераклигини таъкидлаган. Мактуб юборилган аниқ сана очиқланмаган.

Ушбу дипломатик ташаббус АҚШ ва Исроилнинг 2026 йил февралидаги зарбаларидан сўнг бошланган низони бартараф этиш бўйича ўтказилган натижасиз уринишлар ортидан амалга оширилди.

Киритилди: Бугун 14:08. Ўқилди: 171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!