Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ вице-президенти Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар ҳақида баёнот берди

АҚШ вице-президенти Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар ҳақида баёнот берди

АҚШ маъмурияти Россия ва Украина ўртасидаги қуролли можарони тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган музокаралар қайта бошланиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Огайо штатининг Цинциннати шаҳрида журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.

"Менимча, ҳар икки давлат ҳам музокаралар столига қайтишга рози бўлди", — деди Вэнс.

Шу тариқа, АҚШ вице-президенти Москва ва Киев ўртасидаги музокаралар жараёнини қайта тиклаш имкониятига ижобий баҳо берди.

Киритилди: 23:17 22.10.2026. Ўқилди: 386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!