Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс хорижий террорчилар федерал ёрдам маблағларини қўлга киритганини маълум қилди

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс хорижий террорчилар федерал ёрдам маблағларини қўлга киритганини маълум қилди

Fox News телеканалининг хабар беришича, Жей Ди Вэнс хорижий террорчилик ташкилотлари федерал ёрдам дастурлари доирасида ажратилаётган маблағлардан фойдалана олгани билан боғлиқ ҳолатлар аниқлангани бўйича баёнот берди.

"Биз бир қатор хорижий давлатлар ҳукуматлари ва халқаро террорчилик ташкилотлари ушбу ресурслар ҳисобидан бойлик орттирган бўлиши мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатларни, шубҳасиз, қайд этдик", — деди вице-президент. Унинг аниқлик киритишича, мазкур маблағлар хусусан наркокартелларга ҳам йўналтирилган.

Шунингдек, Жей Ди Вэнс Миннесота штатидаги Medicaid тиббий ёрдам дастури билан боғлиқ фирибгарлик ишини Адлия вазирлигининг Терроризмга қарши кураш бўлимига ўтказиш ғоясини маъқуллади. Гап шундаки, фирибгарлик схемалари орқали қўлга киритилган маблағларнинг бир қисми хорижга олиб чиқиб кетилган ва АҚШда террорчи деб тан олинган ташкилотларга ўтказиб берилган бўлиши мумкин.

"Албатта, бу жуда ажойиб ғоя. Мен илгари бу ҳақда эшитмаган эдим, аммо биз бу ишни зудлик билан масъул жамоага топширамиз, чунки мазкур ҳолат бўйича айнан терроризмга қарши кураш доирасида тергов олиб борилиши зарур", — дея таъкидлади Вэнс.

Киритилди: Бугун 13:28. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!