Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ вице-президенти Эрон раҳбариятига мактуб йўллади

АҚШ вице-президенти Эрон раҳбариятига мактуб йўллади

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон билан ҳарбий тўқнашувларнинг янги босқичи бошланишига йўл қўймаслик мақсадида дипломатик мулоқотни тиклашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Вэнс Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Муҳсин Ризоийга мактуб йўллаган. Мурожаат АҚШ президенти Доналд Трампнинг розилиги ва кўрсатмаси билан амалга оширилган.

Вашингтон Теҳрон билан музокараларни қайта бошлаш имкониятларини ўрганмоқда. Асосий мақсад — яқин ҳафталарда Эронга қарши янги ҳарбий зарбалар берилишининг олдини олиш.

Ҳозирча томонлар аниқ тинчлик шартларини муҳокама қилмаган. Мулоқот музокараларни қайта бошлаш учун умумий келишув асосларини ишлаб чиқишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, Трамп аввалроқ Эронга қарши ҳарбий амалиётлар қайта бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Киритилди: Бугун 14:27. Ўқилди: 605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!