Бугун 6 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ вакиллари билан Украинадаги урушни тугатиш масаласи муҳокама қилинди

АҚШ вакиллари билан Украинадаги урушни тугатиш масаласи муҳокама қилинди

Кремлда Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказди.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, ёпиқ эшиклар ортидаги учрашув 3 соат 10 дақиқа давом этган.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ вакиллари Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни имкон қадар тезроқ тўхтатишдан манфаатдор эканини билдирган ва эҳтимолий тинчлик келишуви бўйича бир қатор таклифларни илгари сурган.

Путин эса Россия Украинада қўйилган мақсадларига эришиш ниятида эканини, можарони ҳал қилиш учун унинг “туб сабаблари” бартараф этилиши кераклигини айтган. Россия томони АҚШ вакилларига фронтдаги вазият бўйича ўз баҳосини ҳам етказган.

Ушаковнинг айтишича, Уиткофф ва Кушнер Путиннинг позициясини Киевда бўлиб ўтадиган навбатдаги музокараларда ҳисобга олишини билдирган.

АҚШ вакиллари учрашув натижалари бўйича ҳозирча очиқ баёнот бермади. Улар Москвадан Киевга йўл олди ва Украина президенти Володимир Зеленский билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Доналд Трамп учрашув арафасида Уиткофф ва Кушнер Москва ҳамда Киевга “урушни тугатиш бўйича таклиф” олиб бораётганини билдирганди. Бироқ Вашингтон таклиф мазмунини очиқламаганди.

Киритилди: Бугун 14:20. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!