Аслида, бирорта ҳам Арманистон вакили бундай саволни кўтармаган, дея қўшимча қилди Арманистон Бош вазири.
Унинг таъкидлашича, 2018 йилдан бери у Путин билан кўплаб учрашувлар ва алоқалар ўтказган ва ҳарбий базани олиб чиқиш масаласи ҳеч қачон муҳокама қилинмаган.
Бироз аввал Арманистон Хавфсизлик Кенгаши котиби Симонян ҳам шу ҳақда қикр билдирган эди.
"Биз 102-ҳарбий база ҳақида бир оғиз ҳам гапирмадик. Бу Россия томонининг баёноти эди. Очиғи, нима учун бундай дейишганини тушунмаяпман. Бош вазир айтганидек, агар улар қолишни истасалар, қолишсин; агар хоҳламасалар, кетишсин. Улар музокаралар давомида ўз фикрларини билдирганларида, биз ўз нуқтаи назаримизни билдирамиз", деди Арманистон Хавфсизлик Кенгаши котиби.