Июл ойи охирида иена долларга нисбатан қарийб 164 пунктгача тушиб кетган эди, бу 1986 йилдан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир. 5 августга келиб валюта курси 4 фоизга мустаҳкамланди. Япония Молия вазирлиги АҚШ идораси билан мувофиқлаштирилган ҳолда ҳаракат қилинганини тасдиқлади.
Reuters маълумотларига кўра, интервенциянинг умумий ҳажми 59 миллиард долларга етган бўлиши мумкин. Токио келажакда АҚШ Федерал захира тизимининг FIMA механизмидан фойдаланишга ваъда берди, бу механизм АҚШ давлат қимматли қоғозларини сотмасдан, уларни гаровга қўйган ҳолда доллар олиш имконини беради.