Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ва Украина музокаралари бугун кечқурун бошланади – Reuters

АҚШ ва Украина музокаралари бугун кечқурун бошланади – Reuters

Агентлик маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар ва Украина делегациялари Саудия Арабистонида бугун кечқурун музокараларни бошлайди.

Ушбу учрашув душанба куни бўлиб ўтадиган АҚШ ва Россия музокараларидан олдин ўтказилади. Музокараларнинг асосий мавзуси ўт очишни қисман тўхтатиш масаласи бўлади.

Шу билан бирга, The New York Times нашри украиналик манбасига таяниб хабар беришича, Киев вакиллари АҚШ делегацияси россияликлар билан учрашгандан кейин яна музокаралар ўтказиши мумкин.

Украина делегациясига мудофаа вазири Рустем Умеров бошчилик қилади. Аввалроқ Украина Ташқи ишлар вазирлиги томонлар "ўт очишни тўхтатишнинг турли режимлари, оташкесимни қандай назорат қилиш, умуман олганда, унинг доирасига нималар кириши" каби масалаларни аниқлаштирилиши кераклигини билдирганди.

Ўз навбатида, Кремл Саудия Арабистонидаги музокараларда Қора денгиз бўйича келишув ҳам муҳокама қилинишини ма’лум қилган.

Киритилди: 21:48 23.03.2025. Ўқилди: 874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!